Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган “CAFA U20 Women’s Championship” 2021 халқаро турниридаги ўз иштирокини давом эттирмоқда.

Бугун терма жамоамиз мусобақанинг марказий учрашувида эронлик тенгдошлари билан куч синашди. Муросасиз кечган ушбу баҳсда жамоалар 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди.

Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоасининг икки голига Зарина Маматкаримова муаллифлик қилди.

Якуний тур учрашувлари олдидан ҳамюртларимиз турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 17-июн куни бўлиб ўтадиган сўнгги баҳсда уларга мезбон Тожикистон U20 аёллар терма жамоаси рақиблик қилади.

“CAFA U20 Women’s Championship 2021” халқаро турнири

Ўзбекистон U20 2-2 Эрон U20

Голлар: Зарина Маматкаримова 30′, 47′ – Зуҳра Ирфаний 20′, Негин Зандий Ғарибий 66