Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви учун тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар «Зестафони» жамоаси майдонида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов Грузияга қарши баҳс олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Футболимиз раҳбари миллий жамоа олдида турган кейинги мусобақалар масъулияти, уларга тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир ўйинда сидқидилдан ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Миллий терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун
Бугун Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Датў Жон Винсдор бошчилигида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши видео-конференция шаклида ўтказилди. Унда ОФК Ҳакамлар қўмитаси раиси Ду Ксиенк, раис ўринбосари Ҳани Баллан, департамент раҳбари Шамсул Майдин, шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Унда ОФК ҳакамлар академиясининг фаолияти самарадорлигини ошириш, ВАР ишини такомиллаштириш, селекция
Бугунги машғулотлардан сўнг Достонбек Турсунов ўзини ноқулай ҳис қилган. Текширув натижасига кўра, футболчининг эски жароҳати безовта қилганлиги, шу сабабли Грузияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юбориши маълум бўлди. Унинг ўрнига АГМК клуби футболчиси Аббос Отахонов терма жамоага жалб этилди.
Жорий йилнинг 19-23 ноябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида САФА У-15 турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Сервер Жепаров мураббийлиги остидаги жамоа бугун Тошкентдаги йиғинни бошлайди. Машғулотлар Чиғатой майдонида ўтказилади.