Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси шарҳловчиликка қизиқувчи ёшларни ўзларини ҳақиқий футбол шарҳловчиси сифатида синаб кўришга таклиф этади.

15 cентябрьдан 15 октябрьгача ёш журналистлар учун халқаро мусобақа ташкил этилади. Иштирокчилар 9 ёшдан 14 ёшгача бўлиши талаб этилади.

Ёш шарҳловчилар ижтимоий тармоқлар орқали беллашадилар ва уларни дунёдаги энг яхши ёш шарҳловчи унвонини қўлга киритган Язн Таха баҳолайди.

Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар 1 дақиқалик футбол шарҳини инглиз тилида олиб боришлари ва уни монтаж қилмаган ҳолда #F4FCommentator ҳештеги билан ижтимоий тармоққа жойлашлари зарур.

Ушбу мусобақа 2 та босқичда бўлиб ўтади. Дастлаб 15 сентябрдан 15 октябргача ҳар бир давлатдан энг яхши шарҳловчилар аниқланади.

Иккинчи босқич 15-октябрдан 9-ноябрьгача бўлиб ўтади ва унда энг яхши шарҳловчи овозга қўйилади.

Ушбу турнир ғолиблари махсус эсдалик совғалар билан тақдирланади.