Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Ҳонда билан шартнома имзолади. Унга кўра, япониялик мутахассис 2023 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, Мидори Ҳонда 1964 йилда Япониянинг Сидзуока шаҳрида таваллуд топган. 1981-1991 йиллар давомида Япония аёллар терма жамоаси сафида тўп сурган. Ушбу давр мобайнида жамоаси билан биргаликда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йилда “Окаяма“ клубида бошлаган. Кейинчалик Япония У-20 аёллар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида Жаҳон Чемпионатида иштирок этган ва мундиалда 3-ўринни қўлга киритган. Мутахассис 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асреджина” клубларини бошқарган. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда JFAнинг «С» категориядаги («Про»га тенг юритиладиган) лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, аёллар терма жамоамизда яна бир япониялик мутахассис — Такая Цуцуми дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.