Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Испанияга йўл олди.

Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Бугун Мадрид шаҳрига етиб борган футзал терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида машғулотларни бошлади. Мураббийлар штаби асосан тикланиш машқларига урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, эртага Баҳодир Aҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Испания вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.