Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
25 февраль куни пойтахтимизда ОФКнинг “C” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари старт олди. 5 мартга қадар давом этадиган мазкур курс давомида ўқув жараёнига йўриқчи Шамил Исеев раҳбарлик қилмоқда. Курс ҳам амалий, ҳам назарий машғулотлардан иборат. Ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан – Кенжа Тўраев, Илдар Юлдашев, Маҳлиё Сарикова каби жами 20 нафар мураббий иштирок этмоқда.
Якунда имтиҳонни муваффақиятли топширадиган мураббийлар 3 йил муддатга “C” лицензиясига эга бўлишади.