Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

Маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол федерацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди.

Айни вақтда ЎФА мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бормоқда.