Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, Ўзбекистон U15 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун кеча Тожикистон пойтахтига етиб борди.

Душанбе шаҳридаги “Aтлас” меҳмонхонасига жойлашган Сервер Жепаров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида дастлабки машғулотларни ўтказди.

Ўсмирларимиз мазкур йиғин давомида тожикистонлик тенгдошлари билан иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Эртага Душанбедаги “Республика Марказий” стадионида мазкур жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув юртимиз вақти билан соат 19.30 да бошланади.