Free ebooks Library zlibrary project

Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда.

Ортда қолаётган йил ҳеч шубҳасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Coca-Cola Суперлига, мамлакат кубоги ва бошқа кўплаб ички мусобақаларимиз жуда шиддатли ва муросасиз ўйинларга бой бўлгани ҳамда кураш охирги турларга қадар давом этгани билан узоқ вақт хотирамизда қолади.

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – “UZ Football Awards” тадбирини ўтказади.

“UZ Football Awards” маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг “Renaissance Hall” тантаналар залида бўлиб ўтади.