Free ebooks Library zlibrary project

Айни вақтда пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан анъанавий “Uzbekistan Sport Awards-2021”

тадбири ўтказилди. Унда турли номинациялар бўйича лауреатлар аниқланмоқда.

Йилнинг “Энг яхши матбуот хизмати” номинациясида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Матбуот ва медиа бўлими ғолиб деб топилди. Бизнинг фаолиятимизни муносиб баҳолаганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Бу ютуқда ЎФА-Медиа фаолияти учун барча моддий-техник имкониятларни тақдим қилган Ассоциациямиз раҳбарияти, аҳил жамоамиз ва албатта бизни кузатиб бораётган минглаб обуначиларимизнинг ҳиссаси катта. Ишончингизни оқлаш йўлида меҳнат қилишда давом этамиз.