Free ebooks Library zlibrary project

U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олган ўйинлар Ўзбекистон майдонларида ўтказилади.

Айрим сабабларга кўра, Кувайт мазкур босқич учрашувларига мезбонлик қила олмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли ОФК саралаш ўйинларини мамлакатимизда ўтказилишини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, «D» гуруҳидан Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Кувайт терма жамоаларини жой олган. Учрашувлар жорий йилнинг 27 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Мусобақанинг финал босқичи юртимизда бўлиб ўтади, шу сабабли вакилларимизнинг саралаш баҳсларидаги иштироки тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.