Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичига тайёргарлик жараёнини режа асосан, ноябр ойидаги ФИФA кунларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

БAAда ташкил етиладиган мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 12-ноябрь куни Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Дубайда ўтадиган машғулотлар давомида терма жамоамиз шунингдек Ироқ вакиллари билан куч синашади. Мазкур ўртоқлик ўйини 17-ноябрь санасига режалаштирилган.