Free ebooks Library zlibrary project

ОФК 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Унга кўра, 2022 йилнинг 24 февраль куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.

Саралаш баҳслари 2022 йилнинг июнь ойида марказий тарзда ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, жамоалар ушбу босқичда 8, 11 ва 14 июнь кунлари 3 та ўйин ўтказишади.