2021 йил кўплаб ёш футболчиларимиз учун муваффақиятли кечди. Терма жамоалар таркибида ва чемпионат ўйинларида ўзларининг иқтидорларини намойиш эта олган — Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусаин Норчаев якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар.
Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий ва У-23 терма жамоаси ҳамда «Насаф» клуби футболчиси Ҳусаин Норчаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига муносиб деб топилди.