Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги «Сўғдиёна» клуби мавсум якунида АГМК, «Насаф» ва «Бунёдкор» каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги «Насаф» клуби ОФК кубогининг финалигача етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди. Тимур Кападзе Ўзбекистон У-23 терма жамоаси билан ишончли ўйинлар ўтказди, «Олимпик» билан биргаликда эса Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига муносиб деб топилди.