Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этиб келаётган футзалчиларимиз — Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов ва Дилшод Раҳматов якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар.
Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клуби футзалчиси Дилшод Раҳматов “Йилнинг энг яхши футзалчиси”га айланди.