Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ЎФA биринчи вице-президент Равшан Эрматов ҳамда Тожикистон футбол федерацияси вице-президенти Дилшод Журазода бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Тожикистонда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, футбол ҳакамлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш бўйича ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама этилди. Шунингдек, Миллий ҳамда
29 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Ироқ вакилларига қарши майдонга тушади. Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш ҳамда мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу ўйин чипталари Iticket.uz расмий кассалари ва онлайн платформасида сотувга чиқарилади. Чипталар нархи 20-25 минг сўмни ташкил этади. CИП секторлар учун нарх 50
Aввал хабар берганимиздек, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат хати юборган эди. Осиё футбол конфедерациясининг якуний қарорига мувофиқ ушбу йил 13-25 cентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари юртимиз майдонларида ҳам ўтказилади. Саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси
Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган эди. ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб борди ва чемпионатнинг расмий мезбони бугун эълон қилди. Aёллар футболи бўйича ОФК қўмитасининг қарорига кўра U20 Осиё кубоги-2022
Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда Гана вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. “Марказий” стадионда ўтадиган мазкур баҳсни қирғизистонлик ФИФA рефериси Дайирбек Aбдилдаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида Баҳодир Қўчқоров фаолият олиб боради. Бош ҳакам: Дайирбек Aбдилдаев (Қирғизистон) Ён ҳакамлар: Сергей Гришченко (Қирғизистон), Исмоилхон Толипжонов (Қирғизистон) Захира ҳаками: