Aввал хабар берганимиздек, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат хати юборган эди.
Осиё футбол конфедерациясининг якуний қарорига мувофиқ ушбу йил 13-25 cентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари юртимиз майдонларида ҳам ўтказилади.
Саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.
Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоамиз қуръа ташлаш маросимида мезбон мамлакатлар саватчасидан ўрин олади. Қуръа жараёнида терма жамоамиз ўз гуруҳида 2-рақам билан сараланади.
Мазкур босқич учрашувларига Ўзбекистон билан биргаликда Хитой Тайпейи, Индонезия, Мьянма, Непал, Фаластин, Таиланд ва Вьетнам мамлакатлари мезбонлик қилади.