Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб борди ва чемпионатнинг расмий мезбони бугун эълон қилди.

Aёллар футболи бўйича ОФК қўмитасининг қарорига кўра U20 Осиё кубоги-2022 беллашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Мазкур чемпионат баҳслари 2022-йил 4-17 апрел кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, мазкур чемпионатда юқори уч ўринни эгаллаган терма жамоалар 2022 йилги U20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.