Free ebooks Library zlibrary project

29 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Ироқ вакилларига қарши майдонга тушади.

Чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш ҳамда мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу ўйин чипталари Iticket.uz расмий кассалари ва онлайн платформасида сотувга чиқарилади.

Чипталар нархи 20-25 минг сўмни ташкил этади. CИП секторлар учун нарх 50 минг сўм қилиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” стадионида ташкил этиладиган мазкур ўртоқлик учрашуви соат 18.00 да старт олади.