Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги «Сўғдиёна» клуби мавсум якунида АГМК, «Насаф» ва «Бунёдкор» каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги «Насаф» клуби ОФК
2021 йил кўплаб ёш футболчиларимиз учун муваффақиятли кечди. Терма жамоалар таркибида ва чемпионат ўйинларида ўзларининг иқтидорларини намойиш эта олган — Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов ва Ҳусаин Норчаев якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий ва У-23 терма жамоаси ҳамда «Насаф» клуби футболчиси Ҳусаин Норчаев “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” совринига
Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этиб келаётган футзалчиларимиз — Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов ва Дилшод Раҳматов якуний номзодларнинг учлигидан ўрин олдилар. Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клуби футзалчиси Дилшод Раҳматов “Йилнинг энг яхши футзалчиси”га айланди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клубининг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” соврини билан тақдирланди. Унинг қўл остида Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқа олди. Жамоа барча учрашувларда рақибларга муносиб қаршилик кўрсатди ва халқимизнинг меҳрига сазовор бўлди.
Бугун ЗЎР ТВнинг “Renaissance Hall” залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот Конгресси ҳамда 2021 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.