Футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш каби кўплаб масалалар бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 22-27 август кунлари Осиё футбол конфедерациясининг (Level-1) футзал ўқув-амалий курси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ўтказилмоқда.
Мазкур курс жараёнларида Фурқат Хайруллаев инструктор, Иляс Хайров эса координатор сифатида фаолият олиб бормоқда.