Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

20 август куни Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) «С» лицензияси бўйича ЎФА мураббийлик курсларининг иккинчи модули бошланди.

Ўқув жараёни ўқитувчи Шамил Исеев раҳбарлигида олиб борилмоқда. Модул назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади. Курсда 20 нафар мураббий қатнашмоқда. Улар ичида Ўқув курсларида машҳур футболчилардан – Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тўжиев, Дилором Туланова иштирок этмоқда.

Имтиҳонни муваффақиятли топширадиган мураббийлар якунда 3 йил муддатга «С» лицензиясига эга бўлади.