Free ebooks Library zlibrary project

Яна саноқли соатлардан сўнг Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, олимпиячиларимиз илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади.

8 январда эса ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Дастлаб эрталаб соат 10:00да (Тошкент вақти билан соат 8:00да) терма жамоалар менежерлари, маъмурлари ва матбуот котиблари, шунингдек учрашув комиссар ҳамда назоратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилади. Жамоаларнинг ўйинларни қандай рангдаги либосда ўтказишларига ойдинлик киритилади, қолаверса ташкилий масалалар муҳокама этилади. Сўнгра соат 12:00да “Тинсуланон” стадиони анжуманлар залида терма жамоалар устозлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақани бевосита Таиланддан ёритиб бориш учун 17 нафар ўзбекистонлик журналист аккредитациядан ўтди.

Соат 16:30да эса терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.  Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.