Хабарингиз бор, Олимпия терма жамоамизни 2022 йилда иккита йирик мусобақа — мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган У-23 Осиё кубоги ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди. Бу борада олдинда турган нуфузли турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўриш учун ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, У-23 терма жамоамиз 15-28 декабрь кунлари Тошкент ва Анталия шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Тимур Кападзе
Мамлакатимизда 2021 йилги футбол мавсуми ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Барча расмий мусобақалар якунланиб, йил сарҳисобини амалга оширадиган пайт ҳам борган сайин яқинлашмоқда. Ортда қолаётган йил ҳеч шубҳасиз ўзбек футболи тарихида ўз изини қолдиради. 2021 йил мобайнида турли ёшдаги терма жамоаларимиз, шунингдек юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилган клубларимиз кўплаб ёдда қоларли учрашувларни ўтказишди, Coca-Cola Суперлига,
Аввал хабар берганимиздек, футболимиз тиббиёти самарадорлигини янги савияга олиб чиқиш, барча жамоалар, футбол академиялари тиббий ходимларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини замон талабига мос равишда мувофиқлаштириш мақсадида ЎФА қошида Тиббий қўмита ташкил этилди. Бугун мазкур қўмита бошчилигида ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг тиббий ходимлари иштирокида илмий-амалий конференция ташкил қилинди. Анжуманда иштирок этган ЎФА биринчи вице-президенти
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қозоғистонлик футзалчиларга қарши учрашувда тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади. Учрашув 18:00 да «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
ОФК 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Унга кўра, 2022 йилнинг 24 февраль куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, Иордания, Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Ҳиндистон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. Саралаш