Сервер Жепаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси ҳар ой йиғилиб, номзод футболчилар ҳаракатлари кўздан кечирилмоқда. Кеча навбатдаги ўқув-машғулот йиғини старт олди. 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоамиз 8 мартга қадар “Чиғатой” стадионида машғулотлар олиб боради. Сервер Жепаров бу галги йиғинга 24 нафар футболчи чақирди. Қуйида терма жамоамизнинг машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
ЎзПФЛ мухлисларни стадионларга жалб қилиш, мухлислик маданияти, шунингдек, футбол учрашувлари пайтида ўзини тутиш қоидаларини тушунтириш бўйича иш олиб боради. Айни кунларда ушбу масалаларни амалга татбиқ этиш бўйича иш бошлаган мутахассислар дастлаб, Жиззах вилоятига ташриф буюришди ва маҳаллий футбол мутасаддилари, футбол мухлислари билан учрашувда иштирок этишди. Ушбу йиғилишда шунингдек, вилоят ИИБ оммавий тадбирлар давомида тартибни сақлаш
Биласиз, Ўзбекистон U-14 терма жамоасига яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров устозлик қилмоқда. Мазкур терма жамоа ҳар ой йиғилиб, номзод футболчилар ҳаракатлари кўздан кечирилмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бугундан старт олади. 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоамиз 3-8 март кунлари “Чиғатой” стадионида машғулотлар олиб боради. Сервер Жепаров бу галги йиғинга 24 нафар футболчи
Хабарингиз бор, эндиликда Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Олим Шокиров бош мураббийлик қилмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 20 февраль – 2 март кунлари пойтахтимизда йиғин ташкил этди. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида 4 та назорат ўйини ўтказилди. Сўнгги ўйин “Пахтакор-2002” билан ўтказилди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0. Мазкур ўйин билан йиғинга якун ясалди.
Биласиз, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Бугун Олим Шокиров жамоаси “Чиғатой-2002” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушди. Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган ўйинда жанговар дуранг – 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон U-16 – “Чиғатой-2002” 3:3 Голлар: Aсад Беглархонов, Облаёр Раҳматов, Муҳаммадали Ўринбоев. Ўзбекистон U-16: Бекнур Пармонов, Aлександр Зеватдинов, Aсан Ваниев,