Биласиз, Ўзбекистон U-14 терма жамоасига яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров устозлик қилмоқда.
Мазкур терма жамоа ҳар ой йиғилиб, номзод футболчилар ҳаракатлари кўздан кечирилмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бугундан старт олади. 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоамиз 3-8 март кунлари “Чиғатой” стадионида машғулотлар олиб боради. Сервер Жепаров бу галги йиғинга 24 нафар футболчи чақирди.
Йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Озод Маърупов, Шамшод Муҳитдинов, Жўрабек Шукруллаев.
Ҳимоячилар: Достон Қўлдошев, Шерзод Aбдулбўриев, Дадажон Aҳмадов, Aзиз Тўланбоев, Фозил Бобомуродов, Ҳожиакбар Мавлонов, Aйман Ҳазигалиев.
Ярим ҳимоячилар: Санжар Aбдулхошимов, Шамсиддин Шерқулов, Муҳаммад Каримов, Қувонч Ҳайдаров, Дилшод Мисралиев, Никита Карпенко, Aҳрор Раҳимов, Жаҳонгир Исомиддинов, Жасур Искандаров, Фаррух Aнорбоев, Бегзод Сулаймонов.
Ҳужумчилар: Ҳамидулло Турғунбоев, Aзим Aбдулазизов, Сабур Aламов.