Free ebooks Library zlibrary project

ЎзПФЛ мухлисларни стадионларга жалб қилиш, мухлислик маданияти, шунингдек, футбол учрашувлари пайтида ўзини тутиш қоидаларини тушунтириш бўйича иш олиб боради.

Айни кунларда ушбу масалаларни амалга татбиқ этиш бўйича иш бошлаган мутахассислар дастлаб, Жиззах вилоятига ташриф буюришди ва маҳаллий футбол мутасаддилари, футбол мухлислари билан учрашувда иштирок этишди. Ушбу йиғилишда шунингдек, вилоят ИИБ оммавий тадбирлар давомида тартибни сақлаш бўйича расмийлар ҳам иштирок этди ва мухлисларга стадионларда ўзини тутиш қоидалари бўйича тушунтириш берилди.

Ушбу йиғилишда асосий масалалардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва белгиланган вазифалар жамоатчиликка таништирилди. Жумладан, стадионларга футбол мухлисларини янада кўпроқ жалб этиш, мухлисларга қулайлик яратиш, Мухлис кодекси қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди.

Бундай учрашувлар ҳудудларда доимий тарзда ташкил қилиниши кўзда тутилган.