Free ebooks Library zlibrary project

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа ўзбекистонлик тажрибали мутахассис, ОФК аёлар футболи қўмитаси собиқ аъзоси ва ОФК комиссари Aлишер Мўминовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила-аъзолари, дўстлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси оиласига ҳамдардлик билдирди. Aлишер Мўминов 1998-2002 йиллар давомида ОФК аёллар футболи қўмитаси аъзоси сифатида қитъада аёллар футболи ривожига ўз ҳиссасини қўша олди. 1999-йилги 

Батафсил

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди. Хитойнинг “Шенянг Урбан” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди. 

Батафсил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. “Шаржа” стадиони мезбонлик қилган мазкур баҳсда Миллий жамоамиз аъзолари Сурия вакилларига қарши майдонга чиқди. Иккинчи бўлим аввалида Маҳмуд Aл Мавас томонидан Aбдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозага киритилган ягона гол якунда Сурияга 1-0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Халқаро ўртоқлик учрашуви Сурия 1-0 Ўзбекистон Гол: 

Батафсил

БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, Ўзбекистонга қайтган ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда 2 та назорат учрашуви ташкил этилади. Эртага U16 Ўзбекистон терма жамоаси “Қибрай” стадионида “Пахтакор U21” вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс соат 15.00 да старт олади. 16 ноябрь куни Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз “Локомотив U21” жамоаси билан куч синашади. Учрашув “ТТЙМИ” стадионида 

Батафсил