Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа ўзбекистонлик тажрибали мутахассис, ОФК аёлар футболи қўмитаси собиқ аъзоси ва ОФК комиссари Aлишер Мўминовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила-аъзолари, дўстлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси оиласига ҳамдардлик билдирди.

Aлишер Мўминов 1998-2002 йиллар давомида ОФК аёллар футболи қўмитаси аъзоси сифатида қитъада аёллар футболи ривожига ўз ҳиссасини қўша олди. 1999-йилги аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ташкилий ишларида муҳим вазифаларни бажарди.

ЖЧ-2010 саралаши финал босқичи, Олимпиада-2008 саралаш босқичи, Осиё кубоги-2007 саралаш босқичи, ОФК Чақирув кубоги-2010, футзал бўйича Осиё чемпионати-2010, ОЧЛ ва ОФК кубоги каби муҳим мусобақаларда комиссар сифатида фаолият олиб борди.