Free ebooks Library zlibrary project

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади.

Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди.

Хитойнинг “Шенянг Урбан” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди.

Сурия билан ўйинда майдондан четлатилган ҳимоячимиз Ҳожиакбар Aлижонов битта учрашувга дисквалификация қилинди. Маълумки, ФИФA кунларида ўтказиладиган расмий ўртоқлик ўйинларида олинган қизил карточка кейинги ўйинга таъсир ўтказади. Шу сабабли Aлижонов Ироққа қарши баҳсни ўтказиб юборади.