Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва УЕФA ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда бўлиб, фаолият олиб бормоқда. Ўтган ҳафта давомида УЕФA мутахассиси ЎФA масъул ходимлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Беруний, Тўрткўл, Нукус каби туманларда бўлиб, мазкур ҳудудларда ҳар бир ёʼналиш боʼйича олиб бораётган фаолиятини
БAAдаги ўқув-машғулот йиғиндан сўнг Ўзбекистонга қайтган ўсмирлар терма жамоаси учун Тошкентда 2 та назорат учрашуви ташкил этилди. Дастлаб U16 Ўзбекистон терма жамоаси “Қибрай” стадионида “Пахтакор U21” вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда томонлар муроса йўлини танлади (2-2). Бугун Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз “Локомотив U21” жамоаси билан куч синашди. “ТТЙМИ” стадионида ўтган баҳсда “темирйўлчилар”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашуви олдидан тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар ҳам “Iranian Club” СМ майдонида бўлиб ўтди ва унда барча футболчилар иштирок этди. Футболчиларда жароҳат йўқ ва жамоанинг барча аъзолари яхши жисмоний ҳолат билан умумий гуруҳда Ироққа қарши ўйинга ҳозирлик кўрмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. “Iranian Club” майдонида ўтган навбатдаги машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. 17 ноябрдаги Ироққа қарши учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида ўтказиладиган бўлди. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Баҳодир Aҳмедов мураббийлигидаги футзал терма жамоамиз бугундан ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 20 нафар футзалчини жалб этди. Йиғин давомида терма жамоамиз Қирғизистон ҳамда Тожикистон вакиллари билан ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказади. Дастлаб футзалчиларимиз 17 ноябрь куни Қирғизистон терма жамоаси билан куч синашади.