Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва УЕФA ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда бўлиб, фаолият олиб бормоқда.

Ўтган ҳафта давомида УЕФA мутахассиси ЎФA масъул ходимлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Беруний, Тўрткўл, Нукус каби туманларда бўлиб, мазкур ҳудудларда ҳар бир ёʼналиш боʼйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича оʼрганиб, мураббийлар тажрибасини таҳлил қилди.

Шунингдек, УЕФA вакили Қорақалпоғистон Республикасидаги футбол академиялари ҳамда спорт мактаблари фаолияти билан танишди. Машгʼулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур коʼрсатма ва маслаҳатлар берилди.