Хабарингиз бор, куни кеча Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи деб эълон қилинди. Бугун миллий жамоамиз аъзолари «Бунёдкор» академияси майдонида словениялик мутахассис мураббийлиги остидаги биринчи машғулотларни ўтказишди. Йиғиннинг илк кунида маҳаллий футболчилар билан бирга, Қозоғистон ҳамда Хитой чемпионатида тўп сураётган легионерлар иштирок этишди.
Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Маълумот ўрнида, Сречко Катанец1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида «Партизан», «Штутгарт», “Сампдория” каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида А-Серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЭФА Чемпионлар лигаси ва
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Конгресс делегатлари диққатига, аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 25 сентябрь куни ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси ўтказилади. Ушбу Конгрессда 2021-2025 йилги муддатга ЎФА Президентлиги, Вице-президентлиги лавозимлари ҳамда ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолигига (аъзолардан 1 нафари аёл киши бўлиши шарт) сайлов бўлиб ўтади. Илгари сурилаётган номзодларингизни ЎФАнинг расмий электрон манзилига (info@ufa.uz) 2021 йил 10 сентябрга
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Киев шаҳридаги халқаро хотира турнирида иштирок этиши ҳақида хабар бергандик. «ЖАР» мажмуасида ўтказилган сўнгги назорат ўйинига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюриб, ёш футболчилар билан учрашди ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Сервер Жепаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбат қурди ва керакли кўрсатмалар берди. Ушбу
Aввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Испанияга йўл олди. Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Бугун Мадрид шаҳрига етиб борган футзал терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида машғулотларни бошлади. Мураббийлар штаби асосан тикланиш машқларига урғу берди. Эслатиб ўтамиз, эртага Баҳодир