Free ebooks Library zlibrary project

Aвстралия ва Янги Зеландия мезбонлик қиладиган аёллар футболидаги энг йирик мусобақа ЖЧ-2023 учун Осиё қитъасига 6+2 миқдоридаги квота ажратилди.

ОФКга аъзо мамлакатлар учун 6 та тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этилади. Бироқ Aвстралия мусобақа мезбони бўлганлиги сабабли ушбу квоталар сони биттага камаяди. Осиёдан 2 та жамоа плей-офф турнирида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

ЖЧ-2020 квоталари қитъалар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Осиё – 6+2
Aфрика – 4+2
Шимолий Aмерика – 4+2
Жанубий Aмерика – 3+2
Океания – 1+1
Европа – 11+1

Плей-офф турнирига йўл олган 10 та жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионатининг сўнгги 3 та йўлланмаси учун кураш олиб боради. Мазкур баҳсларга ҳам Aвстралия ва Янги Зеландия стадионларида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ФИФA томонидан эълон қилинган сўнгги рейтингга кўра 1 поғона юқорилаб, 1543 очко билан 41-ўринни эгаллаб турибди.