Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 21-28 декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.
“Чиғатой” стадионида ўтган машғулотларда мураббийлар штаби асосан тикланиш ва жисмоний тайёргарликка йўналтирилган машқларга урғу берди.