Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, 8 январь куни Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати учрашувлари старт олади.

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк ўйинини 9 январь куни Эрон олимпиячиларига қарши ўтказади.

Олимпиячиларимиз айни пайтда мазкур учрашувга ҳозирликни давом эттиришмоқда. Кеча ҳам терма жамоамиз тушдан сўнг машғулот олиб борди.  Машғулот жараёни кўтаринки руҳда ўтди.  Барча йигитлар учрашувга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда.  Машғулотларда барча бирдек тер тўкмоқда.