Free ebooks Library zlibrary project

Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига ҳам жуда оз вақт қолди.

Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда.

Бугун ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.

 

– Терма жамоамиз турнирга яхши тайёргарлик олиб борди. Йигитларда кайфият аъло даражада. Барчамиз мусобақага тайёрмиз.

– Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Зеро қишги йиғинларни иссиқ мамлакатларда олиб бордик. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ келдик.

– 2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, мухлисларимизни, оила аъзоларимизни хурсанд қилган эдик. Эндиги мақсадимиз – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш.

– Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга, уларга чиройли ғалабалар тақдим этишга уринамиз.

 

Маҳоратли ҳимоячи суҳбат давомида шу ва бошқа мавзуларга тўхталиб ўтди. Интервьюни видео шаклида бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида тўлиқ кўринишда томоша қилиш имконига эга бўласиз.