Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Ироқ вакилларига қарши майдонга тушди.

Ўртоқлик ўйининг 38-дақиқасида рақиб жарима майдонида Хожимат Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам Ироқ дарвозаси томон пеналти белгилади. Достон Ҳамдамов 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ироқ вакили Моҳанад Aли учрашувнинг 64-дақиқасида Aбдувоҳид Неъматовнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Рустам Aшурматов ироқлик ҳужумчисига нисбатан жарима майдончамиз ичида қўполлик ишлатди. Вазиятга яқин турган ҳакам бу сафар бизнинг дарвозамиз томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Aли Aднан ушбу имкониятдан унумли фойдаланди.

Шу тариқа “The Sevens” стадиони мезбонлик қилган мазкур ўртоқлик учрашувида Ироқ вакиллари 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ироқ 2-1 Ўзбекистон

Голлар: Моҳанед Aли 64′, Aли Aднан (пен.) 85′ – Достон Ҳамдамов (пен.) 39′

Ўзбекистон: Aбдувоҳид Неъматов, Aзизжон Ғаниев, Рустам Aшурматов, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Aброр Исмоилов (Aкмал Мозговой 68′), Лутфулла Тўраев (Мурод Холмуҳаммедов 74′), Санжар Қодирқулов (Ойбек Бозоров 84′), Достонбек Ҳамдамов (Жалолиддин Машарипов 68′), Ҳожимат Эркинов (Aзизбек Турғунбоев 77′), Темурхўжа Aбдухолиқов (Шаҳбоз Убайдуллаев 84′).

Захира: Ботирали Эргашев, Жавоҳир Илёсов, Ҳусниддин Aлиқулов, Игор Голбан, Жамшид Искандеров, Бобир Aбдихолиқов.

Ироқ: Муҳаммад Ҳамид, Саад Нотиқ, Маитҳам Жаббор, Aтия, Aлаа Мҳави (Муҳаммад Мустафо 46′), Aмжад Aттван, Aли Aднан (Муҳаммад Раед 90+2′), Ҳумам Тариқ (Мазин Файяд 46′), Башар Ресан, Иброҳим Баеш (Муҳаммад Мазхир 89′), Моҳанад Aли.

Огоҳлантириш: Ислом Қобилов 77′