Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФA билан ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйган. Мана шу ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизга ташриф буюрди.
Ташриф давомида УЕФA вакили Ўзбекистондаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳар бир ёʼналиш боʼйича олиб бораётган фаолиятини атрофлича оʼрганиш, юртимиздаги мураббийлар иш фаолияти ва тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда тажриба алмашиш, техник директор лавозимига номзодларга қўйиладиган талаб ва тавсиялар бўйича маълумот бериш каби вазифаларни мақсад қилган.

Бугун куннинг биринчи ярмида Рожер Мейхри Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди. ЎФA раҳбарияти билан учрашувда УЕФA билан ҳамкорликда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар дастури муҳокама қилинди.

УЕФA техник консултанти Ўзбекистонда деярли 20 кун давомида мамлакатимизнинг барча вилоятларида бўлиб, жойлардаги футбол билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқиш ҳамда ўз хулоса ва таклифларини тақдим этишни режа қилган.