Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.
Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 6-18 ноябр кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.
6 ноябрь куни терма жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БAAга йўл олади.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати: