Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

ЎФАда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг футбол ҳакамлари учун махсус 2 кунлик ВАР семинари ташкил этилди. Унда ВАР тизимининг жорий этилиши, учрашувларда унинг қўлланилиши, вазиятларни ВАР орқали таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш каби бир қатор мавзулар бўйича кўникмалар бериб ўтилди.

Мазкур дарсларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам қатнашди ва ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Замонавий футболда ВАР тизими кундан кунга муҳим ўрин тутиб бормоқда. Авваллари бу тизимсиз ҳам ҳакамлик амалга оширилганди, лекин футбол тобора жадаллашиб, ривожланмоқда. Шу сабабли ВАР каби технологиялар бугунги футболнинг бир қисмига айланди. Илгари бу тизимни мамлакатимизда жорий қилишни бошлаган пайтларимиз кўпчиликда ВАРга эҳтиёж борми, қабилидаги саволлар пайдо бўлганди. Лекин якунда кўрдикки, мазкур тизимни жорий қилиш орқали бир нечта ўйинларда адолатнинг қарор топишига эришдик” деди Равшан Эрматов.

Маълумот учун, семинарда ўзбекистонлик мутахассислар Владислав Тсейтлин ва Валентин Коваленко ёш ҳакамларга ўз тажрибаларидан келиб чиқиб бир қатор тавсиялар бериб ўтишди. Дарсларда Суперлиганинг якунланган мавсумидаги айрим вазиятлар кўриб чиқилди ва ВАР орқали уларни таҳлил қилиш борасида тушунтиришлар берилди.