Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, ЎФA ва УЕФA ўртасидаги ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик доирасида УЕФA техник консултанти Рожер Мейхри юртимизда фаолият олиб бормоқда.

Ўтган кун УЕФA мутахассиси ЎФA масъул ходимлари билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Ушбу сафарда у Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда футбол маҳорат мактабларига ташриф буюриб, мазкур даргоҳда фаолият олиб бораётган мураббийлар иши билан танишди.

Шунингдек, Рожер Мейхри Гулистон шаҳар БЎСМ фаолиятини ҳам яқиндан ўрганиб, керакли тавсиялари билан ўртоқлашди. Машгʼулотларда иштирок этаётган тарбияланувчилар ҳамда уларнинг мураббийлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга зарур коʼрсатма ва маслаҳатлар берди.

Ташриф сўнггида УЕФA вакили “Янгиер” клуби стадионида бўлиб, бу ерда болалар ва ўсмирлар футбол билан мунтазам шугʼулланишлари учун яратилган мавжуд шароитларни кўздан кечирди.