Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

Aйни кунларда UEFA делегацияси юртимизда бўлиб турганидан хабарингиз бор.

UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси шу кунларда ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Coca Cola Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти UEFA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилмоқда.

13 март куни мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади. UEFA вакиллари билан бўладиган анжуман соат 15:45да “Hilton” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Матбуот анжуманига барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф этамиз.