Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг турли ёш тоифаларидаги жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди.

Жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган мазкур мусобақаларга Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мезбонлик қилмоқда.

🏆U13 Ўзбекистон кубоги мезбони: Самарқанд вилояти

🏆 U14 Ўзбекистон кубоги мезбони: Жиззах вилояти

🏆 U15 Ўзбекистон кубоги мезбони: Навоий вилояти

🏆 U16 Ўзбекистон кубоги мезбони: Қорақалпоғистон Республикаси

🏆 U17 Ўзбекистон кубоги мезбони: Фарғона вилояти