Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Aваз Максумов AFL – ҳаваскорлар футбол лигаси вакили Вячеслав Пак билан учрашиб, юртимизда соҳил футболига бўлган қизиқишни ошириш ва оммалаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама этди.

Aваз Максумов соҳил футболи бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларни ташкил этиш ушбу спорт турини мамлакатимизда тараққий этишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, ЎФA Ўзбекистон чемпионати баҳсларини босқичма-босқич қайта йўлга қўйишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳамиша тайёр эканлигини билдириб ўтди.

ЎФA бош котиби соҳил футболи бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги чемпионат учрашувлари учун махсус Aдидас Cонехт 15 тўпларни топширди. Тошкент шаҳрида старт олган турнирда 8 та ҳаваскор жамоа иштирок этмоқда ва кеча мусобақанинг дастлабки тур баҳслари бўлиб ўтди. “SYNBAD” мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу беллашувларни ЎФA аттестациясидан ўтган ҳакамлар бошқариб бормоқда.

Шунингдек, ЎФA масъул мутахассислари Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида соҳил футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, соҳил футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2007-2015 йиллар давомида барча Осиё чемпионатлари иштирок этган. Бундан ташқари, терма жамоамиз 2008-2014 йилларда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам қатнашган.