Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, 2-3 февраль кунлари футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Aргентина билан Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Ушбу учрашувларни ўз нашрларида ёритмоқчи бўлган ОAВ вакиллари махсус аккредитация орқали ўйин олди матбуот анжумани, расмий машғулотлар ва “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киришлари мумкин.

Спортга ихтисослашган ОAВ вакиллари 29 январь соат 09.00 га қадар media@ufa.uz электрон почтасига учрашувга ташриф буюрадиган 4 нафаргача бўлган ходимлар рўйхатини юбориши сўралади.

Ушбу муддат ичида расмий тарзда хабар юбормаган ОAВ вакиллари ўйин олди тадбирлар ва Ўзбекистон – Aргентина ўртоқлик ўйинларига ташриф буюра олмайди.

Тадбирларда санитария қоидаларига амал қилиш сўралади.