Free ebooks Library zlibrary project В 1win казино регистрация занимает всего пару минут. Вход через зеркало и промокоды помогут вам наслаждаться игрой и увеличат ваши шансы на победу!

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович Хитой билан бўладиган ўйин олдидан Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти учун интервью берди.

Суҳбат давомида яқин ўтмишнинг машхур футболчиси саналадиган сербиялик мутахассис Осиё ва Европа футболида фаолият олиб боришнинг ўзига хос жиҳатлари, U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониш унинг учун ўзгача аҳамият касб этиши, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларининг яхши савиядаги футболчиларга айланишига ишониши, ўз вақтида “Порту” ҳамда “Бенфика” жамоалари сафида тўп суриб, қатор совринлар қўлга киритгани, шунингдек, Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлгани, эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ҳам қитъа чемпионатини ютиш ниятида экани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди:

 

– U-23 Осиё чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир жамоа имкон қадар яхши натижа қайд этишга уринади. Шу боисдан ҳар бир ўйинда рақиб томонидан кучли қаршиликка дуч келиниши табиий.

 

– Эрон билан ўйин анча мураккаб кечди. Ҳар қандай йирик мусобақада илк ўйин осон ўтмайди, одатда. Биз ғалаба қозониш ниятида эдик, лекин якунда дуранг қайд этилди. Энди Хитой билан ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боряпмиз. Рақиб – яхши савиядаги жамоа. Улар билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги табиий. Лекин мен шогирдларимга ишонаман.

 

– Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам соврин ютиш, Жаҳон чемпионати ёки Олимпиада каби йирик мусобақаларда қатнашиш жуда ёқимли. Мен ўйинчи сифатида кўп бора Португалия чемпионлигини қўлга киритганман, Еврокубокларда, Европа ва Жаҳон чемпионатларида иштирок этганман. Сербия ёшлар терма жамоаси устози сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиқиш насиб этган. Эндиликда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан катта муваффаққиятларга эришишни истайман. Айни пайтдаги асосий мақсадимиз – Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш.

 

Шу ва шу каби саволларга берилган батафсил жавобларни бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида томоша қилиш имконига эга бўласиз.