Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой!

2020 йилги футбол мавсуми ҳам якунига етиб бормоқда. Ушбу мавсумнинг якунларига бағишлаб жорий йилнинг 26 декабрь куни Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номини аниқлаш учун спорт журналистлари ўртасида сўровнома ўтказилади.

Йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар:
Aбдувоҳид Неъматов (“Насаф”)
Элдор Шомуродов (“Женоа”)
Игор Сергеев (“Пахтакор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Ойбек Бозоров (“Насаф”)

Йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун номзодлар:
Бахтиёр Aшурматов (“Қўқон-1912”)
Вадим Aбрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси, “Бунёдкор”)
Миржалол Қосимов (“AГМК”)
Рўзиқул Бердиев (“Насаф”)
Тимур Кападзе (Ўзбекистон U19 терма жамоаси, “Локомотив”)

Энг кўп овоз тўплаган футболчи ва мураббий номи йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.