Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22-28 январ кунлари ОФКнинг “Левел -2” футзал тренерлик лисензияси ўқув курси бўлиб ўтмоқда.

Фарғона шаҳрида ташкил этилаётган ўқув курсини ОФК инструктори Aваз Максумов олиб бормоқда. ЎФA инструкторлари Фаррух Зокиров ва Фурқат Хайруллаев ёрдамчи вазифасида фаолият кўрсатмоқда.

ОФКнинг “Левел-2” футзал тренерлик лицензияси ўқув курсида 15 нафар мураббий иштирок этиши кўзда тутилган.